15 Октябр 2024 йил 132

Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари оталиққа олинган мактаб ўқувчи-ёшлари билан суҳбатлашди

Ёшларни иқтидор ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш, касбга йўналтириш, имтиёз ва имкониятлар билан таништириш мақсадида Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи оталиғидаги  11-сонли умумтаълим мактабнинг ўқувчи-ёшлари билан учрашди.

Учрашув эркин суҳбат тарзида ташкил этилиб ўқувчилар ўзларини қизиқтирган мавзулар доирасида мутасаддиларга мурожаат этди ва саволларига жавоб олишди. Шунингдек, ИИБ бошлиғи томонидан ўсиб келаётган ёш авлодни юрт равнақи учун муносиб ҳисса қўшишлари бунинг учун кучли билимга эга бўлиш,спорт билан шуғулланишнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади. Мунозараларда фаол иштирок этган ёшларга эсдалик совғалари берилди.

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи

Text to speech