5 Октябр 2024 йил 1326

Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда

Зарафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Шу муносабат билан шаҳарнинг “Баҳор” МФЙда кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Тадбир аввалида профилактика инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида йўриқнома ташкил этилиб, ҳудуд криминоген вазиятига таъсир этувчи, қонун бузилиш ҳолатларига имкон яратувчи омилларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. 

Маҳаллада олиб борилган профилактик ўрганишлар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз истиқомат қилувчи фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, низоли ва ажрим ёқасидаги оилалар ҳамда ичкиликка ружу қўйган шахслар хонадонларида тушунтириш ишлари олиб борилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech