19 Август 2024 йил 1104

Зарафшон шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан ёшлар ID карталари тантанали равишда топширилди

Зарафшон шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан аҳолига фуқаролик масалалари бўйича хизмат кўрсатиш, уларни ID карталари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг 16 август куни Зарафшон шаҳар 3-сектор раҳбари томонидан ҳудудда яшовчи 16 ёшга қадам қуйган бир гуруҳ ёшларга ва Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролик тўғрисида"ги қонунга асосан ID карталари тантанали равишда топширилди.

Тадбир давомида фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатга нисбатан эҳтиёткор муносабатда бўлиш, йўқотилган ҳужжат учун қонуний жавобгарлик белгилангани бўйича тушунтиришлар берилди. 


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech