Зарафшонда авф этилган фуқарога ижтимоий-моддий кўмак кўрсатилди
Юртимизда
инсонпарварлик сиёсатининг амалий ифодасини билиб-билмай хато
қилганларни кечириш, уларга тўғри йўл кўрсатиш ва ғамхўрлик қилиш каби азалий қадриятларда кўришимиз
мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ қилмишига чин кўнгилдан пушаймон, тузалиш йўлига ўтган 483 нафар маҳкумлар авф этилди.
Улар орасида Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи Фаррух Дониёров ҳам бор.
Унга берилган озодлик имконияти сабаб бугун у байрам шодиёналарини оиласи бағрида
ўтказишга мушарраф бўлди. Фаррух Дониёровнинг жамиятда муносиб ўрин топишига
кўмаклашиш мақсадида Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи ва бошқа мутасаддилар унинг
хонадонида бўлишиб, оила аъзолари билан суҳбатлашишди ва муаммоларини ўрганишди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати