13 Август 2024 йил 1364

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва яшаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи полковник Элбек Уруновлар Навбаҳор туманида ўрганишлар олиб боришди

Бугунги кунда аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, ҳаётидан рози кайфиятда истиқомат қилишлари учун имконият ҳосил қилиш, шунингдек ҳақ-ҳуқуқларини ишончли таъминлаш ва ижтимоий-моддий томондан қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан Навоий вилояти ИИБ бошлиғи полковник Азат Тасбаев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бошқармаси  бошлиғи полковник Элбек Уруновлар билан биргаликда ҳудудларда ўрганишлар олиб бормоқда. 

Жумладан, Навбаҳор туманидаги ўрганишлар давомида туман аҳолиси учун муносиб турмуш шароитларини яратиш чоралари кўрилиб, Ҳашман МФЙ фуқароларининг йўл билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди. Жараёнда мутасаддилар тумандаги фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган биноларни таъмирлаш ва аксар маҳалла ички йўлларини асфалтлаштириш ишларини кузатишди.   


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech