13 Сентябр 2024 йил 805

"Барқарор турмуш" ойлиги муносабати билан Учқудуқ тумани аёллари билан учрашув ташкил этилди

5 сентябрдан 5 октябргача "Барқарор турмуш профилактикаси" ойлиги муносабати билан Учқудуқ тумани ИИБда ҳисобда турувчи, тазйиқ ва зўравонликка учраган, ишсизлар, муқум мутахассисликка эга бўлмаган,  18 дан 40 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида “Мен кучли аёлман” лойиҳаси доирасида профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Унда сўзга чиққан Оила ва хотин-қизлар бўлими мутасаддилари ҳамда туман ИИБнинг масъул ходимлари лойиҳа иштирокчиларини юртимизда аёллар ва қизлар учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишга, жамиятда ўз ўрнини топишлари учун касб-ҳунар ўрганишга чақирди. Шунингдек, лойиҳада фаол иштирок этиш ҳар бир хотин-қизнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиши ва ривожланишига сабаб бўлиши айтилди. Учрашув сўнггида хотин-қизлар билан, келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech