Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Навоий вилоятида ўрганишлар олиб борилмоқда
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг ПҚ-1-сон, ПҚ-111-сон ҳамда 253-сон қарорлари ижроси ҳамда ҳудудда криминоген вазиятни таҳлил қилиш борасида амалга оширилган ишлар аҳволи Навоий вилоятида ўрганилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан вилоят Қўриқлаш бошқармасида қўриқлаш ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг фаолияти ўрганилди.
Шунингдек, бошқармада ташкил қилинган Мониторинг маркази фаолияти билан яқиндан танишилиб, мазкур йўналишда хизмат олиб бораётган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг иш фаолияти, шунингдек, “Хавфсиз шаҳар” концепцияси асосида камералаштириш жараёнларининг самарадорлиги ҳамда тезкор чақирув хизмати фаолияти ўрганилди.
Жараёнда масъулларнинг вазият юзасидан ахборотлари тингланиб, ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини ишончли таъминлаш борасида тегишли топшириқлар берилди.
Бу борада тадбирлар давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати