15 Октябр 2025 йил 114

Давлатимиз раҳбарининг маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича берган топшириғига асосан Навоий вилояти ИИБда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида маҳаллалар, кўчалар, қурилишлар атрофи, ариқлар, хиёбонларда озодаликни таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилиши таъкидланди.

Шу муносабат билан Навоий вилояти ИИБда вилоят ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар ҳамда Миллий гвардия бошқармаларининг мутасаддилари шунингдек, ҳудудлар санитария ва тоза-озодалигига масъуллар иштирокида йиғилиш ташкил этилди. 

Унда маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш бўйича вилоятда 24 соатлик штаб фаолиятини йўлга қўйиш, жамоатчилик ўртасида тарғиботларни амалга ошириш, назоратни кучайтириш, зарур бўлганда қонуний чора кўриш лозимлиги каби масалалар ўртага ташланди ва муҳокама этилди. 

Шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим ишлар юзасидан масъуллар билан келишиб олинди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech