Диққат, диққат!
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига (сержантлар таркибини тайёрлаш дастури асосида) ўқишга номзодлар танлови эълон қилинади.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети “Йўл-патруль фаолияти” йўналишига бўйи 175 см паст бўлмаган, “Паспорт тизимини таъминлаш” ҳамда “Махсус операцияларини амалга ошириш фаолияти” йўналишларига бўйи 170 см паст бўлмаган, ўқишга олий маълумотли (факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган (“Махсус операцияларини амалга ошириш фаолияти” йўналишига бундан мустасно) ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади) ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Навоий вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
- фуқаролик паспорти;
- ҳарбий гувохнома асл нусхаси;
- бакалавр дипломи асл нусхаси
- Б-С тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси (Йўл-патруль фаолияти йўналиши бўйича номзодлардан талаб этилади).
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар 2025 йилнинг 07 июлдан – 2025 йилнинг 07 август кунига қадар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари мумкин.
2025 йилнинг 7 июлдан – 2025 йилнинг 7 август кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари ҳамда телеграмм канали орқали олишингиз мумкин:
(79) 229-53-00; (79) 229-52-03.
https://t.me/navoiy_iib, https://t.me/navviliibnomzod
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати