ДИҚҚАТ ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида
жойлашган Ички ишлар органларида бўш бўлган сафдорлик лавозимларига танлов
эълон қилинади.
Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2017-йил 29-ноябр кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда
Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 2-ноябр кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари
асосида ташкил этилади.
Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва
жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир
бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга номзодлар қабул
қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган
номзодларга талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;
- доимий яшаш жойи бўйича Навоий вилояти ҳудудида
рўйхатда турган;
- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик
чақируви резервида);
- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;
- бўйи 175 (бир юзи етмиш беш) сантиметрдан паст
бўлмаган;
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
академик лицейлари;
- ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари;
- олий таълим муассасаларини тамомлаганлар.
Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда
қабул қилинади. Жорий йилнинг 21-май кунидан 2025-йилнинг 27-май кунига қадар
мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша
олмайди.
Қўшимча маълумотларни Навоий вилояти Ички ишлар
бошқармасининг расмий сайти, вилоятдаги бошқа оммавий ахборот воситалари ҳамда
"Телеграм" мессенжеридаги “t.me/navviliibnomzod” манзили ёки
(79) 229-53-00; ва (79) 229-52-03 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати