23 Сентябр 2025 йил 782

"Долзарб 20 кун" тезкор профилактик тадбирлари доирасида ҳудуд криминоген вазиятини ўрганиш ҳамда куз-қиш мавсумида аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи Нурота туманида бўлди 

  Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Нурота туманида олиб борган ўрганишлари давомида аҳолини куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиши учун кўрилаётган чора-тадбирлар билан бир қаторда ҳудудда хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. 

  Дастлаб, туман ИИБ ЙҲХГда тунги хизматга жалб этилган ходимлар билан суҳбатлашилиб, "Долзарб 20 кун" тезкор профилактик тадбирлари доирасида мавжуд масалалар бўйича топшириқлар берилди. Шундан сўнг туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда ҳудудгаз  АЖда тунги навбатчи ходимлар фаолияти ҳамда заҳира хом ашёларининг мавжудлиги ўрганилди. 

  Бундан ташқари  ишчи гуруҳ томонидан туман ихтисослаштирилган мактаби ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг зарур иссиқлик тизимлари ва қозонхоналари кўздан кечирилиб мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.

  Масъуллар туман ИИБда бўлиб навбатчилик қисми ва тезкор тергов гуруҳи таркиби билан суҳғбатлашди. Аҳоли томонидан бўлган чақирув пайти эътибор қаратилиши лозим жиҳатлар, жумладан сергаклик ва тезкорликни йўқотмаслик лозимлиги таъкидланди. 

  Бу каби ўрганишлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.

  Навоий вилояти ИИБ  Ахборот хизмати

Text to speech