11 Март 2024 йил 2863

 Ёшлар муаммолари ечими бўйича Навоий вилоят ИИБ, ДХХ ҳамда Адлия бошқармаси раҳбарлари туманларда ўрганиш олиб бормоқда

Айтиш лозимки, ёшлар муаммоларини ўрганишга бугуннинг энг муҳим масаласи сифатида қаралиб келинмоқда ва бу жараён ўзининг янги ривожланиш даврини бошидан ўтказаётир.  Айниқса, ёшлар бандлиги ва бу орқали уларнинг даромад топишларини таъминлаш борасида ҳудудларда қатор ишлар амалга ошириляпти.

Бу борадаги талай муаммолар ечими бўйича Навоий вилоят ИИБ, ДХХ ҳамда Адлия бошқармаси раҳбарлари туманларда ўрганиш олиб бормоқда. Хусусан, навбатдаги чора-тадбирлар манзили Қизилтепа тумани бўлиб, у ерда масъул идора вакиллари билан биргаликда ёшларни иш билан таъминлаш, уларга ҳудуддаги экин ерларидан ажратиб бериш  бўйича амалий ишлар олиб борилди.

Мутасаддилар фермер хўжалик раҳбарлари билан учрашиб туманнинг уюшмаган ёшларига маълум миқдордан томорқа ерларини бўлиб бериш, деҳқончилик ва тадбиркорликни йўлга қўйишида имтиёзли кредит олиш ва бошқа йўналишларда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.

Ишонамизки, туман ёшлари кўнглидаги орзу-мақсадларини амалга оширишда бу каби имкониятдан самарали фойдаланишади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech