23 Август 2025 йил 1263

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди 

  Аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг муаммолари ва мурожаатларини тинглаш, уларни жойида ҳал этиш орқали давлат органларига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш мақсадида Навоий вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан фуқаролар  қабули мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. 

  Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев томонидан ўтказилган навбатдаги  қабул давомида вилоятнинг туман ва шаҳарларидан келган фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Юзма-юз мулоқот давомида  шахсий ва ижтимоий муаммолар, оилавий низо, бандлик ва суд ҳуқуққа оид мурожжатлар тингланди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаати бошқарма бошлиғининг шахсан назоратига олинди. Муддат ва ўрганиш талаб қиладиган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишлилиги бўйича  масъулларга зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech