25 Декабр 2023 йил 2111

"Гендер  тенглик  фаоли" ҳамда «Йил аёли» миллий танлови вилоят босқичи ғолиблари эълон қилинди

Маълумки, республика миқёсида "Гендер  тенглик  фаоли" ҳамда «Йил аёли» миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўди. Танлов орқали мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Унда 11 номинацияда аёллар ўзларининг иқтидор ва қобилиятларини намойиш этдилар. «Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли» номинациясида вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор подполковник Махлиё Мирзаева ғолибликни қўлга киритиб республика босқичига йўлланма олди. Шунингдек, "Гендер  тенглик  фаоли"  танловида  "Гендер  тенгликни  таъминлашда  энг фаол худудий  давлат органи"  номинациясида вилоят ИИБ 2-ўринни қўлга киритди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech