30 Май 2025 йил 891

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн учинчи сессиясида вилоят ИИБ бошлиғининг ҳисоботи тингланди

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн учинчи сессиясида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев ҳам иштирок этиб, вилоят ҳудудида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда 2025 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар, шунингдек вилоят ИИБ ва унинг қуйи тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза қилди. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаб ва оқибатларини ўрганиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. 

Бундан ташқари жиноятчиликни жиловлаш борасида маҳала еттилиги томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech