23 Август 2025 йил
131
Ватанимиз мустақиллигининг 34-йиллиги муносабати билан Навоий вилояти ИИБда умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2025-йил 13-август кунидаги “Озбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34-йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтлазиш тўғрисида”ги 516-сон фармойишига асосан “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида Навоий вилояти ИИБда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Эрта тонгдан ходимлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда атрофни чиқиндилардан тозалаш, дарахтларни оқлаш каби ишларни амалга оширишди.
Бу каби ҳашар тадбирлар ҳудудларни ободонлаштириш баробарида эпидемиологик осойишталикни сақлаш шунингдек, жамоанинг бир тану бир жон бўлиб хизмат қилишида муҳим аҳамият касб этади.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати