21 Июн 2024 йил
2033
Хатирчи туманида ИИБнинг хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллари томонидан аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда
Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси куни муносабати билан Хатирчи тумани “Новжа” МФЙ хотин-қизлари
иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Тадбир давомида профилактик ҳисобда турувчи ва нотинч оилаларда яшовчи
хотин-қизлар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир
этмаслик, жанжалли муҳитнинг фарзанд тарбиясидаги салбий таъсири ва оқибатлари
тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг оилавий
шарт-шароитлари, ижтимоий муаммолари ўрганилди, уларга ҳуқуқий, тиббий, психологик
ёрдам кўрсатилди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмати