Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги 15-сессиясида вилоят ИИБ бошлиғининг ҳисоботи тингланди
Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев ҳам иштирок этиб, вилоят ҳудудида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар, шунингдек вилоят ИИБ ва унинг қуйи тузилмаларида коррупсияга қарши курашиш ва олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза қилди. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, йўл-транспорт ҳодисалари сабаб ва оқибатларини ўрганиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи ўқиб эшиттирилди. Жумладан, вилоятимиз ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишда кенг жамоатчиликни бирдамликка чақирди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати