29 Апрел 2024 йил
2533
Ходимлар учун китоб ярмаркаси ташкил этилди
Китоб – беминнат устоз, билим манбаи, маънавият сарчашмаси.
Навоий вилояти ИИБда китоб ярмаркаси ташкил этишдан асосий мақсад ҳам
ходимларининг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни бой
маданий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда китобхонлик маданиятини
оширишдан иборат эди. Китобхонлик ойлиги доирасида ташкил этилган ушбу
ярмаркада ходимлар ўзларини қизиқтирган ўзбек ва жаҳон адабиётининг ноёб
намуналарини харид қилишди. Шунингдек, детектив жанридаги асарлар ҳам
осойишталик посбонларида катта қизиқиш уйғотди.
Айниқса, китоб нархларининг арзонлаштирилгани улар учун харид
имкониятини кенгайтирди.
Навоий
вилояти ИИБ Ахборот хизмат