Ходимлар ва уларни оила аъзолари учун Зомин туманига саёҳат ташкил этилди
Ички ишлар органлари ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимда самарали ишлар олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли фармойишига асосан шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини маданий ҳордиқ олишини таъминлаш мақсадида Зомин болалар соғломлаштириш оромгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Эрта тонгдан бошқарма биносида йиғилган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ЙПХ автомашинаси кузатуви асосида ҳамда тиббиёт ходими ҳамроҳлигида олис Жиззах вилоятининг Зомин туманига қараб йўл олишди.
Саёҳат тадбирига бошқарманинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар шунингдек, хизмат вақтида вафот этган марҳум ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини қатнашиши таъминланди.
Зомин тоғлари бағридаги саёҳат, оромгоҳдаги шарт-шароитлар ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини кайфиятига кўтарингкилик бағишлади.
Осойишталик посбонларини маданий ҳордиқ олишлари учун ташкил этилаётган бу каби саёҳатлар йил охирига қадар давом эттирилиши белгиланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати