8 Феврал 2024 йил
3858
Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Ю.Мирзараҳимов Зарафшон шаҳрида жойлашган 12 сон Жазони ижро этиш калонияси ходимлари фаолияти билан танишди
Вазир ўринбосарининг Зарафшон шаҳридаги ўрганишлари давомида 12 сон Жазони ижро этиш калониясига ҳам ташриф буюрди. Дастлаб муассасада фаолият олиб бораётган ходимлар билан учрашди. Шунингдек, мазкур калонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни меҳнатга жалб этилиши, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда келгусидаги амалга оширилиши кўзда тутилган режалар билан танишди.
Бундан ташқари калонияда муддатли ва шартнома асосида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар билан учрашиб, хизмат жараёнида сергак бўлиш, юклатилаган вазифани масъулият билан бажариш лозимлиги таъкидланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати