8 Феврал 2024 йил 2990

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Навоий вилоятининг Навбаҳор ва Конимех туманлари ИИБлари фаолияти билан танишди

 Ташриф давомида генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов вилоятнинг Навбаҳор туманига борди. Тумандаги ўрганишлари Навбаҳор тумани Ички ишлар бўлимидан бошланди. Унда бўлимнинг ватанпарварлик бурчаги, навбатчилик қисми, тезкор-тергов гуруҳ таркиби фаолияти билан танишди.  Ички ишлар бўлим бошлиғининг туман миқёсида жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлари ҳақидаги маърузаси тингланди. Шунингдек, бўлимдаги айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича  топшириқлар берилди. Сўнг  тумандаги “Қоровултепа” маҳалласига борилиб профилактика инспектори фаолияти, ижтимоий профилактика тартиби бўйича суҳбатлашилди. Ҳудуд тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш  органлари ва маҳалла масъуллари билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги айтилди.

Кейинги манзил ёндош ҳудуд Конимех тумани бўлди. Ташриф гуруҳи туман ИИБда ходимлар билан учрашиб, мазкур ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича муҳим масалалар юзасидан суҳбатлашилди. Шунингдек, жиноятчилик кўрсаткичлари ошган маҳаллалар билан мунтазам профилактик ишлар олиб бориш ҳамда содир этилган жиноятларни “иссиқ изида” фош этиш борасида топшириқлар берилди. Ходимларнинг хизмат интизоми ва йўриқномасига қатъий амал қилишлари таъкидланди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech