Ички ишлар вазири ўринбосари ва вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида жойларда ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан муҳокамалар ўтказилмоқда
Маълумки, Ички ишлар вазирининг Фармойиши асосида, жорий йилнинг 1-7 апрел кунлари Вазирлик ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилоят Ички ишлар органларининг фаолияти юзасидан комплекс-инспекторлик текширувлари ўтказилган эди. Текширув якунида аниқланган камчиликларни ўз ўрнида бартараф этиш мақсадида вилоятда мавжуд шаҳар-туман ИИБларда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр Б.Ю.Мирзарахимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник А.Д.Тасбаев иштирокида текширувлар якунига бағишланган муҳокама йиғилишлари ўтказилмоқда.
Унда аниқланган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаб олинди ҳамда масъулларга манзилли топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати