7 Феврал 2024 йил 2716

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов вилоят транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқарамаси ҳамда Навбаҳор туманида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари билан учрашди

Вазир ўринбосари Тинчлик локоматив депосида вилоят транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқарамаси ходимлари ҳамда темир йўл ишчи хизматчилари билан учрашди. Тадбир давомида  сўзга чиққанлар темир йўл билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлишидаги сабаб ва шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларини темир йўлларда  пиёдаларнинг белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш, ҳолати, талон-тарож қилиш, ўғирлик жиноятларининг ўтган 2023 йилдаги кўрсаткичлари таҳлил этилди. Тадбир якунида иштирокчиларнинг муаммо ва мурожаатлари юзасидан суҳбатлашилди. Соҳа ривожи ҳамда жиноятчиликкка қарши кураш йўлидаги самарали хизмати учун бир гуруҳ ходим ва ишчилар  эътироф этилиб қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Куннинг иккинчи ярмида  генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов вилоятнинг Навбаҳор туманига етиб келди. Тумандаги ўрганишлари Навбаҳор тумани Ички ишлар бўлимидан бошланди. Унда бўлимнинг ватанпарварлик бурчаги, навбатчилик қисми, тезкор-тергов гуруҳ таркиби фаолияти билан танишди.  ИИБ бошлиғининг туман миқёсида жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлари таҳлили тинланди. Шунингдек, бўлимдаги айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича  топшириқлар берилди. Сўнг  тумандаги “Ҳаловеттепа” маҳалласига борилиб профилактика инспектори фаолияти, ижтимоий профилактика тартиби бўйича суҳбатлашилди. Ҳудуд тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш  органлари ва маҳалла масъуллари билан ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги айтилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech