7 Феврал 2024 йил 2588

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Кармана тумани маҳаллаларида  ўрганиш ишларини олиб борди.

Вазир ўринбосари Навоий шаҳрига ёндош ҳудуд Кармана тумани маҳаллаларига ташриф буюрди. Дастлаб, Мир Сайид Баҳром маҳалласида бўлиб, ҳудуднинг таркибий қисми билан танишди. Сўнгра маҳалладаги бешлик томонидан бажарилган ишлар, ечимталаб муаммолари ўрганилди. Туман марказидаги мазкур маҳаллада автошоҳбекат, туман тиббиёт бирлашмаси, олий таълим муассасаси жойлашганлиги муносабати билан аҳоли гавжум ҳудудларда профилактик ишларни кучайтириш,  жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олидини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини  мунтазам ташкил этиш лозимлиги айтилди.

Кейинги манзил “Дўрмон” маҳалласи бўлди. Вазир ўринбосарини қарши олган маҳалла осойишталигига масъул бешлик ўз ваколатлари доирасида амалга оширилган ишлар билан ташриф иштирокчиларини таништирди. Жумладан, маҳалла профилактика инспектори ҳудудни камералаштириш ишларини қай даражада олиб борилаётгани ҳамда унинг криминоген вазиятидаги аҳамияти ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек, генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов ёшларни бўш вақтларини унумли ташкил этиш мақсадида маҳалла биносида яратилган шарт-шароитлар, ўйингоҳ ва турли тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech