6 Феврал 2024 йил 595

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Навоий шаҳри маҳаллаларида  ўрганиш ишларини олиб борди

Вазир ўринбосари дастлаб, Навоий шаҳар 1- сон Ички ишлар бўлими биносига ташриф буюрди. Бўлимда ходимларнинг жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида жамоатчилик ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликдаги фаолияти кўздан кечирилди. “Хавфсиз шаҳар” дастури доирасида бажарилаётган ва келгусида амалга оширилиши режа қилинган ишлар таҳлил этилди. 

Шундан сўнг, "Ўзбекистон" маҳалласида ўрганишлар давом эттирилиб,  маҳалла бешилиги, фаоллари билан учрашди. Унда “Ижтимоий профилактика” бўйича маҳалла бешлигининг кунлик фаолияти билан танишди. Шунингдек, бешлик зиммасидаги вазифалар тушунтирилиб, ҳудудларда фуқаролар билан манзилли ишларни мунтазам олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Кейинги манзил "Тараққиёт" маҳалласи бўлди. “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳалла бешлиги томонидан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлари билан танишиб, ижтимоий профилактика тадбирларини ташкил этиш тартиби ҳамда эътибор қаратиш лозим жиҳатлар айтиб ўтилди. Шунингдек, профилактика инспекторининг махсус база орқали фуқаролар билан ишлаш тизими фаолияти яқиндан ўрганилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech