Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институтида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсларини якунлаб келган ёш ходимлар мураббийларга бириктирилди
Барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органлари фаолиятида ҳам “Устоз – шогирдлик” анъаналарига алоҳида эътибор қаратилади. Зеро, ёш кадрларни тарбиялашда устозларнинг меҳнати ва бой тажрибаси муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан, вилоят ИИБда ташкил этилган навбатдаги йиғилишда Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институтида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсларини муваффақиятли якунлаб келган ёш ходимлар лавозимларга тайинланди. Шунингдек улар учун хизматда ижобий ютуқларга эришган амалий бой тажрибага эга бўлган ходимлар орасидан мураббийлар бириктирилди. Ёш ходимлар амалиётда кўникма ҳосил қилишлари ҳамда доимий равишда ўқув машғулотлар олиб боришлари учун тасдиқланган режа билан таништирилди.
Йиғилиш сўнгида уларга ўрнатилган тартиб ва амалиётни ўташ қоидаларига қатъий амал қилишлари, ўқув ва хизмат интизомини бузмаслиги хусусида табиявий ишлар олиб борилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати