ИИБ раҳбарияти томонидан олис Томди ва Учқудуқ туманлари ҳамда Зарафшон шаҳри ИИБларида фаолият олиб бораётган ходимлар фаолияти ўрганилди
ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими бошлиғи томонидан олис Томди ва Учқудуқ туманлари ҳамда Зарафшон шаҳри ИИБларида фаолият олиб бораётган ходимлар фаолияти ўрганилди. Шунингдек, ходимлар билан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларини сўзсиз бажариш, коррупцион холатларга йўл қўймаслик бўйича йиғилиш ўтказилиб, хизмат вазифалари юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди. Хизмат хоналари кўздан кечирилиб, камчиликлар устида ишлаш лозимлиги уқтирилди.
Учқудуқ тумани ИИБ ходимлари билан ҳам шу каби тарғибот-профилактик учрашувлари ўтказилиб, жараёнда ўзининг намунали хизмати билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирландилар. Аксар ходимларнинг хонадонларига борилиб, яшаш шароитлари кўздан кечирилди.
Томди туманининг "қизил" тоифадаги ҳудуди "Шарқ" ОФЙда ҳам маҳалла еттилиги билан суҳбат олиб борилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда зарур чора-тадбирлар юзасидан кўрсатмалар берилди.
Бу каби ўрганишлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.