ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими бошлиғи Конимех ва Қизилтепа тумани ИИБларда ўрганишлар олиб борди
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими бошлиғи Конимех ва Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари билан учрашди. Унда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан профилактик тушунтиришлар берилиб, қонунчилик ва хизмат интизоми ҳар бир ходимнинг биринчи галдаги вазифаси бўлиши кераклиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, фуқаролар билан муносабатда хушмуомала бўлиш, порахўрлик ва таъмагирлик каби қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик лозимлиги уқтирилди.
Мазкур ҳудудларда “қизил” тоифадаги маҳаллалар еттиликлари билан учрашиб криминоген вазиятни барқарорлаштиришда амалга оширилиши лозим чора-тадбирлар муҳокама этилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Жараёнда ходимларнинг яшаш ҳамда хизмат хоналари ва фаолият юритиши учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, таклиф ҳамда мурожаатлари тингланди.
Ўрганишлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати