11 Сентябр 2025 йил 1627

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят ИИБ масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан 5 йилдан буён “қизил” тоифада қолиб келаётган Навоий вилоятидаги маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилмоқда

   “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-253-сон Қарори талабларини Навоий вилоятида ўз вақтида тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш, криминоген вазиятни яхшилаш орқали маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят ИИБ масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан  жойларда ўрганишлар олиб борилмоқда.


    Ўрганишларнинг биринчи кунида масъуллар 5 йилдан буён “қизил” тоифада қолиб келаётган Кармана туманининг “Бешкент” ва “Арғун”, Хатирчи туманининг “Навбахор” маҳаллаларида бўлди. Жараёнда мазкур ҳудудларда сўнгги 5 йилда содир бўлаётган жиноятчилик таҳлили муҳокама қилинди ҳамда Президентимизнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига дахлдор бўлган қарор, фармон, фармойишларнинг мазмун-моҳияти маҳалла еттилиги ва бошқа тегишли тузилма вакилларига етказилмоқди.

      Ўрганишлар давом этмоқда. 

          Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech