10 Сентябр 2025 йил 582

ИИВ Академиясининг масъуллари ИИВ Навоий академик лицейи ҳамда Вазирликка бириктирилган 41 сон умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашди

Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга садоқат, миллат равнақига дахлдорлик ҳиссини сингдириш мақсадида ташкил этилган учрашувнинг дастлабкиси ИИВ Навоий Академик лицейида бўлиб ўтди. 

Унда ИИВ Академиясида курсантлар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар, мукаммал таълим технологиялари билан таъминланганлиги ҳақида сўз борди. Шунингдек, муассасада назарий ўқувларнинг амалиёт билан чамбарчас боғланганлиги бўлажак ички ишлар ходимлари малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этиши, ҳамда уларнинг психологик ҳолатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан атрофлича суҳбатлашилди.

41-сон умумтаълим мактабида эса битирувчи синф ўқувчилари билан ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган маҳорат дарси ташкил қилинди. Шунингдек  “Болалар психологияси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech