27 Январ 2025 йил 2310

ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ Навоий вилоятининг “қизил” тоифадаги маҳаллаларида ўрганишлар олиб бормоқда

Давлатимиз раҳбарининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда унда кўрсатилган вазифаларни амалиётга жорий этишнинг устувор йўналишлари бўйича Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Навоий шаҳрида ўрганишлар олиб борилди.

Бунда “қизил” тоифадаги маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилди. Мутасаддилар Навоий шаҳрининг “Тараққиёт” ва “Кимёгар”, Навбаҳор туманининг “Қоровултепа", “Мирзо Улуғбек" ҳамда “Чорвоқгузар” маҳаллаларида бўлиб жиноятларнинг содир этилиш сабаблари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган амалий ишларни таҳлил этишди. Шунингдек, маҳалла еттиликлари билан учрашиб ҳисобда турган, жиноят содир этишга мойил, спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар билан тизимли ишлаш бўйича тавсиялар берилди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech