16 Июн 2025 йил 1136

ИИВ масъуллари томонидан Навоий вилояти ИИБнинг шаҳодатланган ходималари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига кўра Ички ишлар органларида хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш ҳамда ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги хизмат самарадорлигини яхшилаш мақсадида ИИВ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти маънавий-маърифий ишлар хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Наргиза Миржалолова ҳамда психологик таъминлаш бўлими бошлиғи, подполковник Фарход Ахмедов иштирокида Навоий вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган шаҳодатланган ходималар билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш бўйича сўз борди.

Шунингдек, ходималар билан якка тартибда суҳбатлар ташкил этилиб, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech