9 Декабр 2023 йил 917

ИИВ Навоий академик лицейида кун муносабати билан “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

ИИВ Навоий академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда ўқувчилар томонидан бош қомусимизнинг яратилиш тарихи, янги конституциямиз таснифи ва унда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқий нормалар ҳақида маълумотлар етказилди, мавзуга доир, ватанпарварликни мадҳ этувчи шеърлар айтилди, куй ва қўшиқлар ижро этилди. Бундан ташқари, ўқувчилар ўртасида конституцияга оид билимлар асосида викторина, челленжлар танлови ўтказилиб муносиб тақдирланишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech