25 Октябр 2023 йил 987

ИИВ Навоий академик лицейида – Ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишлаб, “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

ИИВ Навоий академик лицейида – Ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишлаб, “Мардлар қўриқлайди Ватанни” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Мазкур тадбирга Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, фахрийлар, лицей жамоаси ва ота-оналар қатнашдилар. Маърузачилар томонидан академик лицей жамоаси ва ўқувчиларга “25-октябрь Ички ишлар органлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг байрам  табриги ўқиб эшиттириб, лицей ходимлари, ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табрикладилар. Тадбир жараёнида лицейда ўтказилган кўрик танлов ғолиблари,  халқаро мусобақа совриндорларига фахрий ёрлиқлар топширилди.   Шундан сўнг, лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастурига навбат берилиб, осойишталик посбонларига бағишланган шеърлар, куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech