27 Ноябр 2023 йил
1815
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги қурол-аслаҳа бўлими бошлиғи подполковник Б.С.Хамитхонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ 7532 ҳарбий қисмдаги қурол-аслаҳа ҳамда техникаларнинг кузги-қишки мавсумга тайёргарлик даражасини ўрганди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлги қурол-аслаҳа бўлими бошлиғи подполковник Б.С.Хамитхонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ 7532 ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Ташриф давомида техник таъминот хизмати фаолияти, ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, техникалар бўйича ўтказиладиган кўрик танлови тайёргарлиги кўздан кечирилди. Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ вакиллари ҳарбий хизматчиларни она Ватанга садоқат билан хизмат қилишлари, бунда, ҳарбий қисмда яратилган шароитлардан унумли фойдаланишлари, ҳарбий билимларни эгаллашлари ҳақида таъкидлади. Кузатилган камчиликлар юзасидан тавсиялар ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида топшириқлар берилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати