22 Август 2025 йил 142

"Ижтимоий ҳимоя" ойлиги доирасида Навоий вилояти ИИБда узоқ йиллар хизмат қилган ва айни пайтда нафақада бўлган фахрий аёл ходималар ҳолидан хабар олинди

  “Ўзбекистон-2030” стратегиясида давлат ва жамият ҳаётида инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини, шунингдек, нафақадагиларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятни янада кучайтириш мақсадида  Ички ишлар органлари тизимида 2025-йилнинг август ойи “Инсон қадри учун” шиори остида “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” деб эълон қилинганлиги  муносабати билан вилоят ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлган ва айни вақтда якка-ёлғиз яшаётган фахрий аёллар ҳолидан хабар олинди. 

 Бошқарманинг “Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши” аъзолари, Даволаш-профилактика муассасалари Тиббиёт бўлими шифокори билан ҳамкорликда фахрий аёлларнинг яшаш манзилларига борилиб моддий-маънавий ёрдам кўрсатилиб,  тегишли тиббий тавсиялар берилди.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech