27 Октябр 2023 йил 1067

Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари сана муносабати билан соҳа фахрийларини қутладилар

Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан 25 октябрь “Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Қизилтепа тумани ички ишлар бўлими ташаббуси билан “Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Қизилтепа тумани ИИБда хизмат қилган марҳум капитан Абдураззоқ Бобомуродов хотирасига бағишлаб хатми-Қуръон ўқитилди. Шу куни “Қалайи-Азизон” жомеъ масжидига уни хотирлаш учун вилоят ИИБ раҳбарияти, хизматдошлари ва синфдош ўртоқлари ҳамда маҳалла аҳли ташриф буюриб унинг туман осойишталигига қўшган беқиёс ҳиссаси, кўрсатган жасорати ҳақида суҳбатлашдилар.  

Бундан ташқари, байрам муносабати билан Қизилтепа тумани ИИБда кўп йиллар хизмат қилиб нафақа гаштини сураётган фахрий устозларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб ҳолидан хабар олинди раҳбариятнинг байрам табриги етказилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech