9 Январ 2024 йил 2610

Қизилтепа тумани маҳаллаларида профилактика инспекторлари ҳисоботлари тингланди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг "Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг ҳисоботини фуқаролар йиғинларида эшитиш тартиби тўғрисидаги низоми” асосида маҳаллалардаги профилактика инспекторлари ва маҳалла бешлигининг халқ олдида ҳисоботлари ўқиб эшиттирилмоқда. Хусусан, Қизилтепа тумани Оқработ, Фурқат, Ванғози, Зиёкор ва Работ маҳалла фуқаролар йиғинида кенг жамоатчилик учун профилактика инспекторлари ҳисоботлари тингланди. Унда маҳаллаларда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил этилиб, аҳоли орасида ўғрилик, фирибгарлик, талончилик каби жиноятларнинг содир этилишининг муҳим омиллари муҳокама этилди. Тадбир давомида фуқароларни лоқайд бўлмасликлари, огоҳлик билан иш кўриш лозимлиги бўйича тушунчалар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech