19 Сентябр 2024 йил 716

Қизилтепа туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев томонидан бандлик, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда сектор раҳбарлари томонидан жойларда ташкил этилаётган оммавий сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини ўрганишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Боиси турли йўналишдаги мурожаатлар ечими шу соҳага тегишли мутасаддилар билан тез ва самарали ҳал этилиши шубҳасиз. 

Бу галги оммавий сайёр қабулда ҳам вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаев томонидан фуқароларнинг бандлик, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларга оид мурожаатлари тингланди. Жарроҳлик муолажаси, дори-дармон ва даволаш профилактикаси юзасидан кўплаб муаммолар қабул жараёнида мутасаддилар билан ҳамкорликда бирламчи ўрганилди. 

Ҳар бир мурожаат қонун доирасида кўриб чиқилди ва бу орқали фуқароларнинг  бугунги кундан розилиги, эртанги кунга бўлган ишончи таъминланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech