30 Ноябр 2024 йил 2299

Қизилтепа туманида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан тарғибот ва назорат тадбирлари ўтказилди

    “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Қизилтепа туман "Ҳусбуддин" маҳалласида йўриқнома ташкил этилди. Унда туман ИИБ ходимлари, масъул корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этди. Мутасаддилар йўналишлар бўйича тузилган гуруҳлар томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича топшириқлар беришди. Мазкур йўналишларнинг дастлабкиси хонадонма-хонадон юриб аҳоли муаммоларини ўрганиш бўлди. Фуқаролар хонадонларида олиб борилган ўрганишлар давомида электр ва газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя қилиш ҳамда куз-қиш фаслида тарқалаётган ўткир респиратор касалликлардан сақланиш, иммунитетни ошириш ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш тавсиялари берилди. Бундан ташқари ИИБда ҳисобда турувчи шахслар, шу жумладан жанжалкаш оилалар, спиртли ичимликка ружу қўйган, узоқ муддатга чет давлатларга кетиб қайтиб келганлар, муқаддам судланган шахслар ва бошқа жиноят содир этишга мойил шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари тушунтирилди. 

   Шунингдек, шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилиб, туман ҳудудида ноқонуний равишда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган, тегишли ҳужжатларсиз автомобил бошқарган ҳамда йўл белгиларига амал қилмаган ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди. 

     Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech