20 Декабр 2023 йил 2178

Кармана тумани ИИБ Пробация назоратидаги 11 нафар маҳкум  белгиланган  жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди

   Жамиятимизда белгиланган меъёрий талабларга амал қилмаган ёки ўз нафси йўлида ҳуқуқбузарлик содир этган киши албатта қонун олдида жавоб беради. Айни пайтда  жиноят содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш,  жамиятдан ажратмаган ҳолда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда қайта тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Л.М ҳам ўз қилган қилмиши учун Кармана тумани ИИБ пробация гуруҳи назоратига олинган эди. Ўтган вақт мобайнида олиб борилган тушунтириш, тарғибот ишлари  уни хатосидан тегишли хулоса чиқаришга ундади. Шунинг учун жиноят ишлари бўйича Кармана туман судига киритилган тақдимномалардан бирида унинг ҳам исм-шарифи қайд этилган эди.

Вилоят болалар кутубхонасда ташкил этилган суд жараёнида пробация гуруҳи назоратидаги  маҳкумларнинг иши кўрилди. Бинобарин, 11 нафар маҳкум намунали хулқ-атвори ҳамда қилмишидан чин дилдан пушаймонлиги ҳисобга олиниб белгиланган  жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech