1 Ноябр 2023 йил 789

Кармана тумани ИИБ пробация ҳисобидаги шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди

Навоий вилоятининг барча шаҳар-туманларида пробация назоратида турган шахслар билан бир қатор умумпрофилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Кармана тумани  ИИБ Пробация ҳисобидаги бир гуруҳ шахсларни назорат қилиш мақсадида яшаш хонадонларига ташриф буюрилди. Пробация назоратида бўлган маҳкумлар билан учрашув давомида уларга қўлланилган жазо тартиб қоидалари,  фақат белгиланган вақтда кўчада ҳаракатланиш ҳамда қайта жиноят содир этмаслик бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар берилди. Шу куни қонун билан тартибга солинган қоидаларга амал қилмаган шахслар жазо тури оғирроғига алмаштирилиши юзасидан қатъий огоҳлантирилди.  


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech