Кармана тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда
"Обод ва хавсиз маҳалла" тамойили асосида,
Кармана туманидаги Жалойир маҳалла фуқаролар йиғинида ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси куни муносабати туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан тарғибот
тадбирлари ташкил этилди. Жиноятчилик
ва ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган профилактик тадбир аввалида ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда маҳалла фаоллари ва
тиббиёт ходимлари билан тадбир олди учрашув ташкил этилди.
Сўнг ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларига ташриф буюрилиб муаммолари
ўрганилди. Шунингдек, хаста беморлар ҳолидан хабар олинди. Ҳамкорликда жам
бўлган мутасаддилар томонидан маҳалла ҳудудида аҳоли тўпланадиган жойларда,
савдо дўконларида фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларини олдини олишда огоҳ
бўлишимиз, шубҳали шахслар ҳақида профилактика инспекторларига хабар бериш
лозимлигини айтиб тарғибот буклетлари тарқатилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати