15 Январ 2024 йил 2322

 Кармана туманида бўлиб ўтган сайёр судда пробация назоратидаги 11 нафар маҳкум шартли равишда озод этилди

Халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида озодликдан маҳрум этилиб жазосини ўтаётган, айни дамда қилмишига пушаймон ва қатъий тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни авф этилишини мисол қилишииз мумкин.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раислигида Бешкент маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Очиқ суд мажлисида Кармана туман ИИО Пробация гуруҳи назорати остида жазо муддатларини маълум бир қисмини ўтаб, ҳозирда қилган жиноятидан пушаймон бўлган ҳамда тўзалиш йулига кирган 11 нафар маҳкумларга нисбатан суд томонидан тайинланган жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Йиғилиш жараёнида уларга такроран жиноят содир этмасликлари, акс ҳолда оғир жазо тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech