15 Ноябр 2023 йил 667

Кармана туманида ИИБ ходимлари иштирокида шахмат мусобақаси ташкил этилди

Жисмоний ва жанговар ойлик доирасида Кармана тумани ИИБ ходимлари ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада иштирок этган ходимлар ўйин орқали тафаккурларини чархлаш баробарида вазиятдан чиқиш, муқобил танлов қилиш билимларини синовдан ўтакздилар.  Мусобақада 3-ўринни лейтенант Ойдиной Эркинова 2-ўринни лейтенант Моҳинур Туробова эгаллаган бўлса, катта лейтенант Умиджон Искандаров 1-ўринга муносиб деб топилди. Шахмат ихлосмандлари орасида ғолибликни қўлга киритган ходимлар раҳбарият томонидан тақдирланди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech