30 Июл 2025 йил 1159

Кармана туманидаги криминоген вазияти оғир ва жиноятчилик ҳолати "қизил" тоифада бўлган маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилди

  Мамлакатимиз раҳбарининг криминоген вазиятни яхшилаш, маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Навоий виллоятида қатор самарали ишлар  амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Баходир Ахмедов  ўзига бириктирилган Кармана туманидаги криминоген вазияти оғир ва жиноятчилик ҳолати "қизил" тоифада бўлган маҳаллаларда ўрганишлар олиб борди. Даставвал, тумандаги "Бешкент" МФЙда маҳалла еттилиги ва фаоллари иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, жорий йил бошидан ҳозирга вақтга қадар содир этилган жиноятлар атрофлича муҳокама этилди ҳамда келгусида маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган  чора-тадбирлар белгилаб олинди.  Шунингдек, йиғилганларга кибержиноятларнинг қурбонига айланиб  қолмасликлари, шахсий маълумотларини ҳеч кимга тақдим этмасликлари юзасидан бир қанча тушунчалар берилди. Ўрганишлар “Сардоба” МФЙда давом эттирилиб амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб,мавжуд камчиликлар муҳокама этилди. Вояга етмаганлар иштирокида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича бир қанча вазифалар белгилаб берилди.

  Бу каби ўрганишлар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech