30 Октябр 2025 йил 41

Кармана туманида оила-турмуш доирасида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик билан муҳокама этилди

  Навоий вилояти прокурори ҳамда Вилоят ИИБ бошлиғи иштирокида Кармана тумани "Катта Мачит" МФЙда содир этилган жиноят юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этган мазкур муҳокамада жииноятнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг оқибатлари ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш чоралари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, оила муқаддаслиги, фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлиш лозимлиги хусусида сўз юритилди. 

  Масъуллар томонидан ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар эканлиги, бир лаҳзалик жаҳлга эрк беришнинг салбий оқибатлари тушунтирилди. Йиғилиш давомида фуқаролар билан профилактик суҳбатлар, назорат тадбирларини кучайтирилган тартибда олиб бориш юзасидан топшириқлар берилди.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech