4 Октябр 2024 йил 1238

“Кексалар ҳафталиги” муносабати билан Навоий вилояти ИИБ фахрийлари иштирокида шахмат мусобақаси ўтказилди

Хонадонларимиз файзи саналмиш кексаларга ҳурмат кўрсатиш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада ошириш бўйича қатор маънавий-маърифий, спорт, ободонлаштириш ва хайрия тадбирларини ўтказиш анъанага айланган. Навоий вилояти ИИБда ҳам “Кексалар ҳафталиги” муносабати билан шахмат мусобақаси ташкил этилди. Унда, Бошқарма соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг фидойи фахрийлари иштирок этишди. Мусобақа махсус шахмат клубида ташкил этилгани шатранж ихлосмандларини ўйинга бўлган қизиқишни янада оширди. Кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга соҳа фахрийлари шахмат майдонида ҳам муросасиз беллашдилар. Баҳс ва мунозараларга бой кечган мусобақада истеъфодаги катта сержант Рустам Бекмуродов фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. 2- ва 3-ўринларни эса истеъфодаги майор Баҳриддин Ўтанов ҳамда истеъфодаги катта сержант Ғанишер Аҳмедовлар банд этди.

Ақл чархи мусобақаси ғолиблари вилоят ички ишлар бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.naviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: