Навоий вилояти ИИБда ўтказилган маънавият ва маърифат соати доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди
Китоб барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илм-у-донишнинг асосигина бўлиб қолмай, ҳаётни яратувчи мураббий ҳамдир.
Ички ишлар органлари ходимларининг манавий дунёқараши ва билимларини мунтазам ошириб боришда тизимда ўтказилиши белгиланган маънавият ва маърифат дарси бу гал "Китоб-тафаккур хазинаси" мавзусида ўтказилди. Мавзуни ёритиб бериш учун Навоий давлат университети доценти, "Қатағон қурбонлари хотираси музейи" директори доцент Хуршид Қурбонов сўзга чиқиб, билим манбаи бўлган китобнинг ҳаётимиздаги ўрни, руҳиятимизга бўлган таъсири ҳақида сўз юритди. Дарс жараёнида Республика ҳудудида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган салбий ҳолатлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилиб, ҳар бир ходим хизмат вақтида ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, қонунбузилиш ҳолатига йўл қўймаслиги ҳақида таъкидланди. Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан 2 нафар ходимга навбатдаги махсус унвон топширилди. Шундан сўнг бошқарма биносида ходимлар учун арзонлаштирилган китоб ярмаркаси ташкил этилди. Унда ходимлар ўзбек ва рус тилларида нашр қилинган ўзбек ҳамда жаҳон адабиётининг нодир асарларини шунингдек, фарзандлари учун турли мазмундаги китобларни арзон нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлишди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати